Пн, 20-Мая-19, 21:24:24

POPCORN.UZ

Логин:
Пароль:
Наш опрос
SIZNING TAKLIFINGIZ
Всего ответов: 13
Статистика

12:09:25
Рашид Ҳаликовдан тез кунда янги композиция

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳаликов ва Шаҳзод гуруҳи айни дамда янги тарона устида иш олиб бормоқда. Мусиқий асар "Анори дона" деб номланади. Маълумки, Шаҳзод гуруҳи шўх ва рақсбоп қўшиқлар яратиб, мухлисларига юқори кайфият улашишни ёқтиради. Навбатдаги янги композиция ҳам шўх ва рақсбоп йўналишда.


Ижодкорлар ушбу мусиқий асар тингловчиларга ёқишига катта умид боғлашган. Ҳаттоки, халқимизни икки карра хурсанд қилиш ниятида тарона учун видеоклип тасвирга олиш режалаштирилган. Қўшиқ клипи билан бирга май ойининг сўнгида намойиш этилади. Шундай экан кутиб қолинг ва янгиликларни кузатиб боринг.


popcornuz.com

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 66 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar