Пн, 20-Мая-19, 21:26:58

POPCORN.UZ

Логин:
Пароль:
Наш опрос
SIZNING TAKLIFINGIZ
Всего ответов: 13
Статистика

12:37:20
Бетакрор Шаҳзоданинг концерт дастурига старт берилди

Мафтункор Шаҳзоданинг 7 кун мобайнида "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига 29 апрель куни старт берилди. Дастурнинг илк куни кутилганидан ҳам аъло даражада, файзли ва юқори кайфиятда ўтди. Йилнинг энг нафис ва севги тўла дастури 3 қисмдан иборат бўлди. Унда бир қатор янги қўшиқлар, дуэтлар ва дилга яқин композициялар, такрорланмас саҳна асарлари, рақслар энг асосийси меҳр муҳаббатга тўла, ҳам хонанда, ҳам мухлислар узоқ кутган дийдор мужассамлашди!



Дастур давомида томошабинлар кутилмаган совғалардан лол қолишди. Ана шундай туҳфалардан бири мухлисларнинг севимли хонандаси, Шаҳзоданинг энг яқин дугонаси Нилуфар Усмонова билан куйлаган дуэти бўлди. Бундан ташқари яна бир нечта хонандалар билан қатор дуэтлар ижро қилинди. Хонанданинг барча дуэтдошлари, ижодий жамоа ва концертдаги қўшиқлар, сюрпризлар ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот бериб борамиз.


 

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 51 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar