Пн, 20-Мая-19, 21:28:25

POPCORN.UZ

Логин:
Пароль:
Наш опрос
SIZNING TAKLIFINGIZ
Всего ответов: 13
Статистика

20:24:44
Улуғбек Ҳаликовдан янги қўшиқ "Лола гулим"


Истеъдодли ижодкор Улуғбек Ҳаликов куни кеча юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали янги "Лола гулим" номли таронасини тақдим қилди. Мусиқий асар тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Қўшиқ Шаҳбоз Носиржонов cўзи ва мусиқаси билан ёзилган. Аранжировка муаллифи эса Жамшид Абдуназаров. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ушбу композиция учун видеоклип ҳам тасвирга олдирган. Трек ва сюжетни ўз ичига олган видео асарнинг тақдимоти тарона премьерасидан сўнг бирин кетин телеэкранлар орқали бошланди. Унда бош ролларни Юлдуз Ражабова ва хонанданинг ўзи ижро қилган. Албатта томоша қилинг ва фикр ҳамда мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқларимиз орқали билдириб ўтинг.


Манба: http://popcornuz.com/index.php?newsid=7217 popcorn.uz


 

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 26 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar