Пн, 20-Мая-19, 21:22:12

POPCORN.UZ

Логин:
Пароль:
Наш опрос
SIZNING TAKLIFINGIZ
Всего ответов: 13
Статистика

00:37:01
Президентликка номзодлар расман таcдиқланди
МЕНЮ
ЛОЙИҲАЛАРСПОРТТЕХНОЛОГИЯЖАМИЯТОЛАМШОУ БИЗНЕСИНТЕРВЬЮЛОЙИҲАЛАРСПОРТТЕХНОЛОГИЯЖАМИЯТОЛАМШОУ БИЗНЕС

Президентликка номзодлар расман таcдиқланди
12:00, 29.10.2016 Жамият
624
Президентликка номзодлар расман таcдиқланди

Номзодлар – Сарвар Отамуратов, Шавкат Мирзиёев, Ҳотамжон Кетмонов ва Наримон Умаровнинг ҳужжатлари МСК томонидан тасдиқланди.

Кеча, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Садуллаевич Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳатамжон Абдурахмонович Кетмонов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Маджитович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан уларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади. Шу муносабат билан мажлисда сайловолди ташвиқоти билан боғлиқ масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида Марказий сайлов комиссиясининг бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш ҳамда комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 121 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar