Пн, 20-Мая-19, 21:25:38

POPCORN.UZ

Логин:
Пароль:
Наш опрос
SIZNING TAKLIFINGIZ
Всего ответов: 13
Статистика

00:54:03
Россияда 4 ёшли қизалоқни ўлдирган энага Ўзбекистондан бошпана сўрамоқда
Аёл шахсий ҳаётидаги бахтсизлиги жиноят қилишга ундаганини таъкидламоқда.

Аввалроқ, сайтимиз орқали Россияда 4 ёшли қизалоқни шавқатсизларча ўлдирган ўзбекистонлик энага қилган жинояти устидан суд мажлиси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

2016 йил 29 февраль куни асли Самарқандда туғилган Гулчеҳра Бобоқулова ўзи 3 йил мобайнида энагалик қилган норасиданинг бошини танасидан жудо қилади. Шундан сўнг аёл кўчага чиқади ва “Октябрьское поле” метро бекати атрофида ўзини “террорчи” деб атаб, бақиради. Шундан сўнг полиция ходимлари уни қўлга олишганди.

24 октябрь куни навбатдаги суд муҳокамаси ўтказилиб, унда Гулчеҳра Бобоқулова қилган жиноятини тан олди. Бу ҳақда Россиянинг “Газета” нашри хабар бермоқда.

Гулчеҳра Бобоқулованинг қонуний вакили юрист Александр Говердовскийнинг айтишича, айбланувчи шахс суд қароридан сўнг, руҳий даволаниш учун Ўзбекистонга жўнатишларини сўраган.

“Албатта? бу деярли имконсиз. Сабаби Россияда жиноят қилган ҳар қандай фуқаро жазони ҳам мамлакатимизда ўташи лозим. Агар суд прокуратура талабларига розилик билдирса, Гулчеҳра Бобоқулова маълум муддатга даволаниш учун муддат олиши мумкин”, дейди энаганинг қонуний вакили.

1 ноябрь куни яна суд эшитуви ўтказилиши белгиланган. Навбатдаги йиғилишда асосан полиция ходимларидан иборат 10 дан зиёд гувоҳлар сўроқ қилинади.

Россия ОАВларида Гулчеҳра Бобоқулованинг ҳаёти ҳақида маълумотлар ҳам чоп этилди. Аёлнинг сўзларига кўра, қабиҳ жиноятга қўл уришига унинг бахтсиз ҳаёти сабаб бўлган.

2000 йилда Бобоқулованинг саломатлигида муаммолар юзага келганида, унинг биринчи турмуш ўртоғи ташлаб кетади. Аёлнинг ундан 3 ўғли бор эди. Гулчеҳра Бобоқулова Россияга келгач, иккинчи марта турмуш қуради. Самарқандлик Суҳроб Мўминов билан 5 йиллик турмуши эрининг ҳиёнати сабаб бузилади.

Нашрларда келтирилаётган хабарларга қараганда, 2014 йил мартда Гулчеҳра Бобоқулова Москвада тожик миллатига мансуб Маъмур Жўрақулов билан танишади ва кейинчалик улар шаръий никоҳ ўқитишади. Улар ФҲДЁ бўлинмаларида расмий равишда никоҳдан ўтишмаган бўлса-да, ҳамон бирга яшайдилар.

Бир йилдан сўнг Бобоқулова Маъмур Жўрақуловнинг яна бир хотини борлигини билиб қолади. Жўрақулов эса буни Бобоқуловадан яширишга уринади. Бобоқулованинг сўзларига кўра, айнан шу воқеа уни жиноят қилишга ундаган.

Илк тергов вақтида Гулчеҳра Бобоқулова жиноят қилишга “Аллоҳ буйруқ берди”, дея маълум қилганди. Кейинги сўровларда эса Сурияга қилинган ҳужум учун Россиядан ўч олганини айтган.

Айбланувчининг тўнғич ўғли Раҳматуллоҳнинг айтишича, онаси Маъмур Жўрақулов билан танишганидан сўнг, ИШИД гуруҳига қўшилиш учун Сурияга кетиш истаги борлиги ҳақида айтган.

Ўз навбатида Бобоқулованинг адвокати Александр Говердовский мазкур жиноят террорчилик ҳаракатлари билан алоқадор эмаслигини таъкидлаган. Аёл прокуратура томонидан руҳий хаста дея тан олинган. Гулчеҳра Бобоқулова 12 йил давомида Самарқанддаги психоневрологик диспансерда ҳисобда турган
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 169 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar